Фаолиятимиз



UZARO аъзоси бўлинг ва ўзаро суғурта афзалликларидан баҳраманд бўлинг, ўзаро ёрдамга шошилинг ва қийин кунларингизда бундан ўзингиз ҳам фойдаланинг. Биргаликда жамиятда содда ва қулай ўзаро ёрдам тизими ҳамда раҳмдиллик хислатини шакллантирамиз.


Ислом молиясига сармоя киритинг. ”Ўзбекистонда Ислом молиявий хизматларини жорий этиш бўйича ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келди. Бунга Ислом тараққиёт банки ва бошқа халқаро молия ташкилотлари экспертлари жалб этилади.”. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида.


Ҳалоллик - барака манбаи. UZARO Maslahat жамоаси турли соҳалардаги тадбиркорлар ҳамда бошқа шахсларнинг фаолиятида ҳалоллик тамойилларини кенг тадбиқ қилишда кўмаклашади. UZARO Maslahat тадбиркорлик, ҳамкорлик, шерикчилик ва шу каби бошқа муносабатларни қонунчилик меъёрлари ва ислом молияси тамойилларига мослаштириш бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатади.

Биз ҳақимизда

UZARO'нинг ташкил топилиш тарихи



Кўп йиллик изланишлан ортидан, ва ниҳоят 2017 йилда кўп йиллик орзуимиз, Аллоҳ ризолигини топиш умидида шерикларимиз билан Ўзбекистонда биринчи шаръий ўзаро суғурта, яъни такофулни тадбиқ қилишни Аллоҳнинг Ўзи муваффақ қилди. Бу йўналиш хозирги кунда UZARO YORDAM номи остида фаолият юритиб келяпти. Бунда устозларимизни ҳам ўрни беқиёс, Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.


Вақт ўтиб, 2020 йилги карантин даврида айрим режалаштирилган лойиҳаламиз бор эди, уни ҳам устида бош қотириб сентябр ойида UZARO INVEST лойиҳасида асос солинди, бунда ҳалқимизга мудораба асосида (ишончли бошқарув)га пул маблағларини ширкатга киритиб муробаҳа (мулк олиб устамаси билан сотиш) асосида уй-жойни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш йўлга қўйилди, автомобилларни эса ижара мунтаҳия бит-тамлик шартномаси асосида берилиб борилмоқда.


2020 йилни охирида тадбиркорларимиздан шартномаларини қонун ва шариатга мувофиқ ишлаб чиқиб ёки мувофиқлигини текшириб беришни сўраб мурожаатлар туша бошлади, шу тариқа консалтинг фаолиятга ҳам асос солиниб UZARO MASLAHAT йўналиш ташкил топди.



Ҳурматли UZARO Аъзолари!

Ҳурматли UZARO Аъзолари!

Ҳозирги қийин шароитда биз жамиятимиз аъзоларидан ҳол сўраб қўйишни ва жамият ўз фаолиятини давом эт...

Ўзаро суғурта жамиятида товон тўлови учун маблағ етмай қолса нима бўлади?

Ўзаро суғурта жамиятида товон тўлови учун маб...

Ўзаро суғурта жамияти ўзининг аъзоларидан йиғилган бадаллар ҳисобидан жамғарма ташкил қилади ва аъзо...

Ўзаро суғурта қайси ҳужжатлар билан тартибга солинади?

Ўзаро суғурта қайси ҳужжатлар билан тартибга ...

Аъзоларимиз ва ўзаро суғуртага қизиқувчилар томонидан бериладаган саволлардан бири: “Ўзаро суғурта қ...

Жамоа


ABDUKAKHKHOR RAKHIMOV

Молия соҳасида 18 йиллик юридик тажрибасига эга, адвокатлик фаолиятини юритади. Жамоада ҳужжатларни юридик экспертизаси ва ҳуқуқий маслаҳат беришга масъул.

ABDULMANNON ABDULLOH

"Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" аъзоси. Ҳиндистондаги, Девбанд шахрида жойлашган Дорул-улум олийгоҳида, фатво факултетида таълим олганлар.

DILSHOD SULTANOV

Молия ва муассасаларини кредит рейтингини баҳолаш соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Жамоада молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи ҳамда мижозларни молиявий барқарорлигини баҳолашга масъул.

JAKHONGIR DADAJANOV

Молия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Жамоада сармоядор ва мижозлар билан ишлаш, бизнес жараёнларни мувофиқлаштиришга масъул.

MAJIT KAMILOV

Риск менеджмент соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, иқтисодчи ва математик. Фаолиятни операцион бошқарувини амалга оширади.

ODIL GIYASOV

Информацион хавфсизлик соҳасида 12 йиллик таржибага эга. Жамоада бизнес жараёнларни автоматлаштириш, информацион хавфсизликни таъминлашга масъул.