Ҳурматли UZARO Аъзолари!

Ҳурматли UZARO Аъзолари!

Ҳурматли UZARO Аъзолари!

Ҳозирги қийин шароитда биз жамиятимиз аъзоларидан ҳол сўраб қўйишни ва жамият ўз фаолиятини давом эттираётгани хабарини бериб қўйишни лозим деб топдик.

Ушбу жамият аъзоси сифатида инсонлар ўртасида ўзаро ёрдамни йўлга қўйиш ва илм олиш йўлида қийинчиликларга учраётган толибларга имкон даражасида ёрдам беришда иштирок этаётганигиздан мамнунмиз.

Юртимизда карантин бўлишига қарамай, жамият ўз аъзоларига нафақат ўзининг аввалги хизматларини кўрсатишни давом эттираётгани, балки янги хизмат турлари ҳам ишлаб чиқилгани ва фойдаланишингиз мумкинлиги ҳақида хабардор қилади, жумладан:

- автомобилингизни суғурталаш муддати тугашига яқин қолган бўлса, уйдан чиқмаган ҳолда суғурта полиси амал қилиши муддатини узайтиринг;

- бугунги кунда фойдаланмаётган, лекин мавжуд вазиятда ҳам зарарланиши эҳтимоли борлиги сабабли, ҳовлида турган автомобилингизни устига дарахт ёки бошқа нарсалар тушиши, бегона шахсларнинг ноқонуний хатти-харакати (олиб қочиши ва фирибгарликдан ташқари) ҳамда ёнғин хавфидан ўзаро суғурталаш хизматидан фойдаланинг (ўртача ойлик тўлов 30 000 сўм);

- велосипедингизни ҳар қандай хавф-хатардан ўзаро суғурталаш хизматидан фойдаланинг (ўртача ойлик тўлов 10 000 сўм);

- автофуқаролик жавобгарлигингизни ихтиёрий равишда ўзаро суғурталаш хизматидан фойдаланинг (ўртача ойлик тўлов 20 000 сўм).

Бунинг учун эса мутахассисларимиз онлайн тарзда масофадан туриб ишлашмоқда. Агар сизга нафақат ўзаро суғурта, балки умуман суғурта соҳасида ҳамда онлайн тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича бепул маслаҳатларимизни олмоқчи бўлсангиз, бизнинг мутахассисларимиз сизнинг хизматингизга доимо тайёр, бунинг учун @uzaro_bot орқали мурожаат қилинг.

Яна қандай холатларда ўзаро ёрдамга зарурат юзага келаётгани ёки келиши мумкинлиги борасида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингизни аямайсиз деган умиддамиз.

Карантин даврида ҳам бир-бирингизни қўллаб турганингиз учун яна бир бор раҳмат. Албатта бу балоларни биргаликдагина енгамиз ва айнан шу биргаликда харакатланиш мақсади “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш жамияти шиорларидан биридир.

Ўзингизни ва оила аъзоларингизни эҳтиёт қилинг ҳамда рақамли иқтисодиётга асосланган жамиятда яшашга мослашинг!

🤝 Биргаликда жамиятда содда ва қулай ўзаро ёрдам тизими ва раҳмдиллик хислатини шакллантирамиз.

Мурожаат учун: @uzaro_bot
Каналга уланиш | Facebook | Instagram