
Шу ўринда қайд этиб ўтамиз, қонунчилигимизда белгиланган “икки томонлама суғурта” тушунчаси одатда амалиётда “ўзаро суғурта” деб юритилади. Шу сабабли, бу икки тушунча бир хил мазмунга эга ва “UZARO” ўзаро суғурталаш билан шуғулланади десак хато бўлмайди.
“UZARO”нинг очилиши Ўзбекистонда ўзаро суғурта қилишнинг амалий механизми яратилганидан далолат беради. “UZARO” ўз фаолиятини икки йўналиш бўйича олиб боришни мақсад қилиб олган:
“UZARO”нинг асосий мақсади: аҳолига содда ва қулай ўзаро ёрдам тизимида иштирок этиш учун шароит яратиш ҳамда жамиятда раҳмдиллик хислатини шакллантиришга кўмаклашиш.
“UZARO” қуйидаги қадриятларга таянган ҳолда фаолият юритади:
“Ўзингизга раво кўрганни ўзгага ҳам раво кўринг” деган эзгу қоида асосида инсонларнинг ҳожатини чиқаришга сидқидилдан кўмаклашиш.
Сунги янгиликлар