
Йўл-транспорт ҳодисаси юз берса, ички ишлар ходими, суриштирувчи ёки терговчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчининг харакатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун етказилган моддий зарарга эътибор қаратади.
Бунда, агар ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса ва:
Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” кодекснинг 133-моддаси талабларига биноан, анча миқдордаги моддий зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.
Бундан ташқари, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига олиб келса ҳам Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” кодекснинг 133-моддаси бўйича жавобгарликни келтириб чиқаради.
Сунги янгиликлар