
Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига биноан, йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда унга дахлдор ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги, шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши каби мажбуриятлари билан бир қаторда “ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ички ишлар органлари ходимларининг келишини кутиши” шартлиги белгиланган.
Бу талабнинг бажарилмаслиги ҳайдовчининг Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги” кодекси 137-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарликка тортилишига олиб келиши мумкин.
137-модда. Йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш учун жазо турлари:
Бу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан муайян жазо чорасини қўллаш ваколати бевосита туман (шаҳар) маъмурий судларига тегишлидир, фақатгина Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияларга мазкур ишлар келиб тушган орган (мансабдор шахс) ишни шу комиссиялар қараб чиқиши учун топширган ҳоллари бундан мустасно.
Бундан ташқари, ушбу маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ва унинг траспорти ваколатли орган ҳисобланган ички ишлар органлари томонидан маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин.
Сунги янгиликлар