
Ўзбекистонда биринчи ўзаро суғурта сертификатини “UZARO” икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти ўзининг аъзосига тақдим қилди.
Сертификат автосуғурта бўйича берилиб, автомобиль эгасига автомобилни шикастланиши, ўғирланиши ва нобуд бўлиши оқибатида етган зарарни қоплашда ас қотади.
Бунда йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ), автомобилни ағдарилиши, хавфли табиат ходисалари, ёнғин, портлаш, предметларнинг келиб урилиши, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари, автомобилни олиб қочиш ёки ўғирланиш оқибатида етган зарарлар қопланиши кўзда тутилган.
Бугунги кунда жамият аъзолари UZARO КАСКО дастурига мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган, қиймати 200 000 000 (икки юз миллион) сўмдан ошмайдиган ва ўз эҳтиёжларида фойдаланиладиган автомобилларни суғурталаш имконлари бор.
Дастурга кўра тўрт ҳил, жумладан SPARK, NEXIA, COBALT ва GENTRA (LACETTI) автомобилларини 20 млн. сўмгача бўлган миқдордаги суммага суғурталаш мумкин. Аъзолар суғурта бадалларини Click Indoor дастури ёрдамида ойма-ой тўлаб боришлари мумкин, бунда ойига атиги 72 000 сўмга автомобилни суғурталаш имкони бор.
UZAROнинг ҳар бир аъзоси жамиятнинг барча аъзоларига ғамҳурлик кўрсатиш, ўзаро ёрдам тамойили асосида иш тутиши билан зарарларни қоплашда ўз ҳиссаларини қўшадилар ҳамда ўзлари зарар кўрганларида ҳудди шундай ёндашувга лойиқдирлар.
UZARO инсонларни зарарларини қоплашда ва ўзаро тақсимланишида ишончли, адолатли ва тезкор воситадир.
UZARO мақсади: Жамиятда содда ва қўлай ўзаро ёрдам тизими ва раҳмдиллик ҳислатини шакллантириш.
UZARO икки томонлама суғурта қилиш матлубот жамияти Ўзбекистонда биринчи ўзаро суғурта жамиятидир.
Сунги янгиликлар