
Барча UZARO аъзоларига ўзаро ёрдам тизимида иштирок этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Шу йилнинг 4 августда жамиятимизнинг UZARO КАСКО дастурида иштирок этаётан бир аъзомизнинг COBALT русумли автомобили йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланди.
Автомобильга зарар етганлиги тўғрисидаги хабар UZAROга етказилгандан сўнг 1 кун ичида автомобиль кўздан кечирилди ва етган зарарни қоплаб бериш тўғрисида ўша куннинг ўзида қарор қабул қилинди. Автомбилга етказилган зарар ҳажми 1 754 800 сўмни ташкил қилди ва 1 кун ичида автомбиль устахонага таъмирлашга жойлаштирилди. Етган зарар UZARO аъзолари томонидан тўланган бадаллардан йиғилган захира ҳисобидан қоплаб берилди.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барча аъзоларимизга ўзаро ёрдам тизимида иштирок этаётганликлари учун ташаккур билдирамиз. Сизларнинг ўзаро ёрдам кўрсатишга бўлган холисона интилишингиз ва UZARO жамиятига билдирган ишончингиз туфайли яна бир аъзомизнинг оғирини енгил қилишнинг имкони бўлди.
Сунги янгиликлар