«AVTOIJARA» номли янги ўзаро суғурта дастури ишга тушди

«AVTOIJARA» номли янги ўзаро суғурта дастури ишга тушди

«UZARO» ИСМЖ «AVTOIJARA» номли янги ўзаро суғурта дастурини ишлаб чиқди ва ишга туширди. Дастур «UZARO» ИСМЖнинг автотранспорт воситаларини ўзаро суғурта қилиш қоидалари асосида ишлаб чиқилди.

«AVTOIJARA» дастурида қатнашиш, жамият томонидан аъзога ўзаро суғурта шартномаси, яъни имзоланган сертификатни тақдим этиш орқали амалга оширилади. Шартнома оғзаки ёки электрон воситалар орқали қилинган мурожаат асосида тузилади.

Ҳар бир алоҳида автомобил бўйича ҳимоя даври ижара даври ва тўланган ҳимоя даври билан мос бўлади. Ҳимоя даври 24 (йигирма тўрт) соатдан 30 (ўттиз) кунгача бўлиши мумкин. Ҳар бир автомобил бўйича ҳимоя чегараси автомобилнинг ҳақиқий (бозор) қийматидан ошмаган миқдорда ўрнатилади.

Бадал жамият томонидан ушбу дастур бўйича белгиланган суғурта ставкалари асосида ҳисобланади.
«AVTOIJARA» дастурида қатнашиш учун боғланиш йўллари:

тел.: +998 90 930 50 00,
email: info@uzaro.uz
Веб-сайт: www.uzaro.uz
Телеграм канал: https://t.me/uzarouz
facebook.com/uzaro.uz