
“АВТОИЖАРА” дастуримизда иштирок этаётган NEXIA 3 русумли автомобилга эга аъзомиз шу йилнинг 9-августида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Аъзомизга шикаст етмаганидан хурсандмиз, лекин автомобилга 1 793 320 сўм миқдорида зарар етди.
Ушбу ҳолат юзасидан UZARO вакиллари тезкорлик билан вазиятга ойдинлик киритиб, автомобилни устахонага жойлаштирдилар. 2 кун ичида автомобил таъмирланиб барча харажатлар қоплаб берилди.
Қайд этишимиз жоизки, ушбу зарарни қоплаб бериш имкони, аъзоларимизнинг ўзаро ишонч ва ўзаро ёрдам тамойилига асосан ўзаро суғурта тизимида иштирок этганликлари сабабли амалга ошди. Барча аъзоларимизга UZARO жамиятидаги иштироки ва ишончи учун ташаккур билдирамиз.
Сунги янгиликлар